Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги технологиялар «Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ фаолиятида кескин бурилиш ясади
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги мазкур корхона учун 2019 йил энг замонавий корхонага айланиш йили бўлди. Янги бино, янги технологиялар ва омбор учун янги айвон МЧЖ имкониятларини кенгайтириб юборди.


«Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ 1936 йилда Косон дон қабул қилиш шохобчаси сифатида ташкил қилинган бўлиб, 1999 йил 18 майдан «Косон дон очиқ ҳиссадорлик жамияти»га ўзгартирилган. 2004 йил 24 апрелдан шу кунга қадар «Косон ДМҚҚ» масъулияти чекланган жамияти номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.
2018 йил 19 декабрдаги ЎЗбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинганди.
2019 йилда ана шу қарорга асосан, корхонада бир кеча кундузда 60 тонна буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган тегирмон цехи модернизация қилинди.


Туркиянинг «ИМАШ МАКИНА САНАЙИ» фирмасининг энергия тежамкор, замонавий қуввати суткасига 120 тоннага тенг янги тегирмон линияси ишга туширилди.
– Янги линия туфайли корхона қувватининг оширилиши ўз навбатида қўшимча иш ўринлари яратилишига сабаб бўлди ва яна 13 киши иш билан таъминланди, – дейди «Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ директори Ўлмас Равшанов. – Модернизация ишлари учун 6 миллиард сўм миқдорида банк маблағи сарфланди. Шундан 5 миллиард 635 миллион сўми тегирмон линияси сотиб олиш учун, қолган 375 миллион сўм тегирмон цехи реконструкция ишларига йўналтирилди.
2019 йилнинг ўзида донни сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида жамиятимиз бош корхонаси худудида 2 млрд 525 миллион сўм эвазига 25 минг тонна сиғимга эга бўлган айвон қуриб битказилди ва жамиятнинг жами дон сақлаш сиғимлари 76 минг тоннага етказилди.
Катта ўзгаришлардан яна бири — корхонанинг авария ҳолатидаги, 1936 йилда қурилган маъмурий биноси ўрнига замонавий, қиймати 1 млрд 450 миллион сўмлик маъмурий бино қуриб битказилди. 2019 йилнинг ўзида корхонага қабул қилинган ғалла миқдори 103 536 тонна товар дон ҳамда 9 967 тонна уруғлик донни ташкил қилди.
2020 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш учун 1 042 фермер хўжалиги билан 33 391 гектар майдонга 93 042 тоннага контрактация шартномалари тузилди.
Эслатиб ўтамиз, «Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ таркибига «Муборак дон» филиали, «Ғузор ун» филиали, «Гулбоғ» ДҚҚШ 2006 ва «Юксак Қашқадарё» МЧЖ киритилган.
Бугунги кунда жамият ва унга қарашли филиалларда 254 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 62 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Бу эса, ўз ўрнида жамиятимиз тараққиёти ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришда ёшларнинг ўзига хос аҳамиятга эга куч эканлигини яққол намоён этади.
Манзил: Косон шаҳри, Темир йўл шоҳбекати, 1-уй
Телефонлар: 75 5921021, 75 5921438
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:57 / 12.01.2024
Муротжон Азимов Косондаги “шов-шувли” қарорни бекор қилиш бўйича топшириқ берди
10:11 / 29.08.2020
Қашқадарёда «Дамас» ва «Камаз» тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22:17 / 10.07.2020
Косонда ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 50 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади
18:07 / 22.06.2020