Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск коронавирус борасидаги ваҳимани аҳмоқлик деб атади
Коронавирус тарқалиши Tesla ишига ҳам таъсир кўрсатди. Январь ойида Хитойдаги Tesla Gigafactory заводи иши вақтинча тўхтатилди.
SpaceX компанияси асосчиси ва Tesla раҳбари Илон Маск одамлар янги коронавирус тарқалишига ақл билан ёндашмаяпти деб ҳисобламоқда.
«Коронавирус сабабли ваҳимага тушиш аҳмоқликдир», — деб ёзди у Twitter аккаунтида.
Коронавирус тарқалиши Tesla ишига ҳам таъсир кўрсатди. Январь ойида Хитойдаги Tesla Gigafactory заводи иши вақтинча тўхтатилди. Завод аккумуляторлар ҳамда Model 3 ва Model Y автомобилларини ишлаб чиқаради. Маск февралда янги коронавируснинг авж олиши Tesla компаниясига сезиларли салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди, деб хабар беради CNBC.
5 март куни Tesla бош қароргоҳи жойлашган Калифорнияда коронавирус сабабли биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Шундан сўнг штатда фавқулодда вазият режими эълон қилинди. Калифорния соҳилида 21 нафар йўловчисида коронавирус аниқланган круиз лайнери карантинга олинди.
Охирги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 101 минг кишидан ошган.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026