Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчихонаси Японияда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди
Ўзбекистон элчихонаси Япония ҳудудида вақтинча ёки доимий бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди
2020 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикасининг Токио шаҳридаги элчихонаси ўзининг расмий веб-сайти, Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва Telegram мессенжеридаги каналида ватандошларга мурожаатнома жойлаштирди.
“Ҳозирги кунда Япония ҳудудида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони ошиб, касаллик тарқаган префектуралар кўпайиб бораётгани ҳаммамизни хавотирга солмасдан иложи йўқ, – дейилади мурожаатда. – Ушбу касаллик тарқалиши билан курашиш мақсадида Япония Ҳукумати аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Яқин келажакда вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфи кескин сусайишига умид қилиб қоламиз.
Бундай шароитда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳам мамлакатимиз аҳолиси соғлигини сақлаш, коронавируснинг республикамизга кириб келишини олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг март ойидан “Тошкент-Токио-Тошкент” йўналиши бўйича авиақатновлар бошланиши режалаштирилган эди. Аммо вирус тарқалиши шароитида ва эҳтиёт чора сифатида, мазкур авиақатнов вақтинчалик бекор қилинди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонга Япониядан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали фуқаролар бир вақтда уюшган ҳолда кириб келганда, улар Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси қарорига мувофиқ белгиланган муассасаларда 14 кунлик карантинга жойлаштириб, тиббий назорат, ташхис ва даволаш ишлари ўтказилади.
Ушбу чоралар ватанимиз хавфсизлигини ва халқимиз сиҳат-саломатлигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз. Сизлар ва яқинларингиздан, агар бу чоралар айрим ноқулайликлар туғдираётган бўлса, ушбу ҳолатни тўғри тушунишингизни ва қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз.
Ўз навбатида, олдинги мурожаатномаларимизда қайд этганимиздек, барчангиздан керакли эҳтиёт чораларини кўришингизни, хусусан барча санитар-гигиеник талабларга риоя қилишингизни, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида махсус ниқоблардан фойдаланишингизни, гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишда унинг яхши пишганлигига эътибор қаратишингизни, махсус гигиеник дезинфекция ва тозалаш воситаларидан фойдаланиб юришингизни сўраймиз.
Агар ўзингизда касаллик аломатларини (ҳароратнинг ошиши, йўтал, ҳолсизланиш ва ҳоказолар) сезсангиз, дарҳол махсус тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишингиз сўралади.
Элчихона консуллик бўлимининг +8170-1273-4900 телефон рақами ҳар куни 24 соат мобайнида сизнинг мурожаатларингизни қабул қилишга тайёр. Авиақатновлар масалалари бўйича +8170-1431-0026 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бундан ташқари, касаллик аломатларини сезсангиз дарҳол +8150-3816-2787 рақамига хабар беришингизни ва уларнинг кўрсатмаларига амал қилишингизни сўраймиз.
Кузатилаётган шароитда Элчихона ҳамма ватандошларимизга имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиради. Хусусан, ҳозирги кунда ҳимоя ниқоблари етишмовчилигини инобатга олиб, Элчихона чекланган миқдорда бўлса ҳам, ниқоблар захирасига эга эканлигини ва эҳтиёж сезаётган ватандошларимиз Элчихонадан ниқобни бепул олиши мумкинлигини билдирмоқчимиз”, - дейилган мурожаатда.
Бундан олдин, Эронда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик борлиги, ТИВ уларга тавсия билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026