Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ағдарилиб кетганини тасдиқлади
Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланди, улар ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар
Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими 2020 йил 6 март куни Қозоғистоннинг Павлодар вилояти ҳудудида Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, текширувлардан сўнг воқеа жойига келган Қозоғистоннинг тегишли хизматлари томонидан автобусда бўлган 28 киши, шу жумладан 26 нафар Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланди. Автобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар.
Қайд этилишича, вазият элчихона консуллик бўлими назорати остида.
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олиш ва тегишли чораларни кўриш зарурлигига қаратган.
Аввалроқ, Қозоғистон шимолида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026