Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори матбуотда эълон қилинди.
Президент қарори билан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерлари билан «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар ўртасида 2020 йил ҳосилидан давлат харидлари доирасида тузилган контрактация шартномалари миқдорини ҳар бир ғалла етиштирувчи учун 25 фоизга камайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 10 майга қадар жаҳон бозори ва минтақавий биржа нархлари ҳамда республикада кутилаётган ҳосилни инобатга олиб, дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йилда харид қилинадиган ғалла нархларини белгиласин.
Президент қарори билан белгиланмоқдаки:
2020 йил ҳосилидан бошлаб:
- давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;
- ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун давлат томонидан харид қилинадиган буғдой мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналарнинг донни сақлаш талабларига мос келадиган омборлар (сиғимлар)ида шартнома асосида сақланади;
2021 йил ҳосилидан бошлаб:
- давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади;
- давлат хариди тўлиқ бекор қилинади ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилади;
- ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги дон Жамғарма томонидан фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинади;
- дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими сақлаб қолинади ҳамда 2021-2023 йилларда уруғлик етказиб бериш босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 майга қадар:
- дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган ғалла ҳажмини ҳудудлар кесимида аниқлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ғаллани сақлаш тартибларини тасдиқлайди;
- «Ўздонмаҳсулот» АК тизимига кирувчи дон корхоналарини 2020-2021 йилларда белгиланган тартибда босқичма-босқич хусусий секторга сотиш чора-тадбирларини белгилайди.
Мавзуга оид
07:38 / 16.11.2021
Қишлоқ хўжалиги ерларини дронлар ёрдамида кузатиш йўлга қўйилади
07:36 / 16.11.2021
Бозорлардаги маҳсулотлар нархини онлайн кузатиш имконини берувчи платформа ишга туширилади
07:31 / 16.11.2021
«Ўздонмаҳсулот» тугатилади
07:28 / 16.11.2021