Ўзбекистон | 07:38 / 16.11.2021
5706
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги ерларини дронлар ёрдамида кузатиш йўлга қўйилади

Фото: Aeryon

Президент “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ерларни, шу жумладан, бошоқли доннинг экилиши, унинг ривожланишини учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида кузатиш ва мониторингини юритиш имконини берувчи электрон платформани ишга туширади.

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг вегетатив ҳолатини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатиш йўлга қўйилади

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Ер ахборот тизими” порталида қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши, шу жумладан, такрорий ва тўқсонбости усулида етиштирилаётган экинлар тўғрисида маълумот берувчи электрон база шакллантирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда бошоқли дон етиштириладиган майдонларда зараркунандалар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувни ташкил этади, хўжаликлар томонидан экинларни ҳимоя қилиш ишлари ўз вақтида бажарилишини назоратга олади.

Фавқулодда ҳолатларда ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан экинларни ҳимоя қилиш таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид