Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлардаги маҳсулотлар нархини онлайн кузатиш имконини берувчи платформа ишга туширилади
Президент “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар барча туманлар марказий деҳқон бозорларидаги буғдой ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини “on-line” тарзда кузатиш имконини берувчи электрон платформани ишга туширади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари экинларни жойлаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг хўжаликлар томонидан бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойилларини жорий этиш жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича “Йўл харитасини”ни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Бошоқли дон етиштириш, сотиш ва буғдой нархининг шаклланиши бўйича қарор билан ўрнатилган тартибни Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳужжатлари билан вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта кўриб чиқиш қатъиян ман этилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026