«Тошкент ҳудудий электр тармоқлари» АЖга аёл киши раҳбар этиб тайинланди
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг буйруғига асосан, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига жамиятнинг бошқарма бошлиғи Батирова Нилуфар Ньютоновна тайинланди.
Нилуфар Батирова 1977 йили Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2004 йили Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш институтини, 2008 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис, бизнес бошқарув.
2015 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.
Нилуфар Батирова 25 йилдан буён узлуксиз равишда энергетика тизимида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2011 йили Ўзбекистон Мустақиллигига 20 йил; 2016 йили Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил эсдалик нишонлари билан тақдирланган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024