Жиззах вилоятининг иккита туманида электр таъминоти корхонасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан вилоятнинг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари электр таьминоти корхоналарининг бинолари тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Жиззах вилоятида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Вилоятнинг инвестициявий жозибадорлиги ошиб, бу ерда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Энг асосийси, бундай ўзгаришлар ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш ва даромадини ошириш билан бирга, иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш орқали маҳсулот ва хизматлар рақобатдошлигини оширишга олиб келади. Бу борада электр энергия таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам янада такомиллаштирилиши талаб этилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туман электр таъминоти корхоналари тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган.
Таъкидлаш жоизки, биноларда конференц-зал, корхона мутахассисларини ўқитиш каби хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминлангани иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун уларни қабул қилиш хонаси ва электрон табло ҳам ишга туширилган.
Айни пайтда Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонаси томонидан 1244,4 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 622 та 6-10/0.4 кВА трансформатор пункти орқали 1139 та улгуржи ҳамда 32769 аҳоли, жами 33908 истеъмолчига хизмат кўрсатилмоқда.
Шу жумладан, Ш. Рашидов туман электр таъминоти корхонаси ҳам 1176 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 936 та 6-10/0.4 кВА трансформатор пункти орқали 1560 та улгуржи ҳамда 38900 та аҳолига, жами 40460 истеъмолчини электр энергияси билан таъминлаб келмоқда.
Бугун вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га улаш ишлари қизғин давом этмоқда. Ўрнатилган замонавий ҳисоблагичлар «Биллинг» тизимига уланган ҳолда масофадан бошқарилмоқда.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, фойдаланишга топширилган бинолар жиззахлик аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилади.
Маъмурий биноларнинг фойдаланишга топшириш маросимида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ва туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари қатнашди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024