Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Туркияга Patriot мажмуалари етказиб берилиши шартини айтди
Туркияга Patriot мажмуаларини етказиб бериш мавзуси Суриянинг Идлиб провинциясидаги вазият кескинлашганидан сўнг яна ўртага чиқди.
Фото: U.S. Army
Туркия Россияга С-400 мажмуаларини қайтариб бермагунича Американинг Patriot зенит-ракета мажмуаларини ололмайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари ёрдамчиси Жонатан Хоффман маълум қилди.
"Мудофаа вазири Марк Эспернинг позицияси у вазир бўлганидан (2019 йил ёзидан)буён аниқ эди. Туркия Россияга С-400ни қайтармас экан, Patriot батареяларини олмайди", - деди Хоффман.
Туркияга Patriot мажмуаларини етказиб бериш мавзуси Суриянинг Идлиб провинциясидаги вазият кескинлашганидан сўнг яна ўртага чиқди.
Сешанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШнинг Туркия томонидан Россиянинг С-400 мажмуалари сотиб олинишига нисбатан муносабати юмшаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ фақат С-400дан фойдаланмасликни сўрамоқда.
Туркияга Россиянинг С-400 мажмуаларини етказиб бериш 2019 йилнинг июлида бошланганди.
Вашингтон ушбу шартномадан воз кечишни ва унинг ўрнига Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилди. Акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермаслик ҳамда санкция киритиш билан таҳдид қилди. Анқара бунга рози бўлмади. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркияда С-400 апрелдан бошлаб жанговар навбатчиликка қўйилади.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026