Coca-Cola Ўзбекистонга 31 млн доллар миқдорида инвестиция киритмоқда
Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтириш кўзда тутилган
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd. 2020-2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати хабарига кўра, бунда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтириш назарда тутилади.
Қайд этилишича, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd. компаниясининг мамлакат салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши 50 фоиздан юқори бўлди. Компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошди.
Билдирилишича, компания 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори хажми 1.8 баробарга кўпайиши кутилмоқда.
Режалаштирилаётган лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларни иқтисод қилишга, республиканинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари аҳолисини салқин ичимликлар билан янада кенгроқ таъминлашга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларини кўпайишига имкон яратади.
Аввалроқ, ЕТТБ Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштириш устувор аҳамиятга эга эмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
22:26 / 06.07.2024
“Ўзбекистонга кираётган инвестициялар камлиги – хавотирли” — Беҳзод Ҳошимов
10:00 / 03.07.2024