ДХХ қарийб 15 млрд сўмлик хорижий валютанинг Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик-авто» чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистондан Қозоғистон томон ҳаракатланаётган Қ.Абдурасулов бошқарувидаги «Mercedes benz» русумли автомашина божхона ходимлари кўригидан ўтиб, чегаранинг нейтрал ҳудудига етган вақтида, тўхтатиб текширилди.
Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хуфёна усулда яширилган 1 млн 136 минг АҚШ доллари, 77 минг 830 евро ва 21 млн 18 минг 670 россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 млрд 753 млн сўмдан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024