Жаҳон | 00:32 / 11.03.2020
4807
1 дақиқада ўқилади

Ҳарвард университети коронавирус сабабли масофадан ўқитишга ўтди

Фото: iStock

АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 600дан ошган.

АҚШнинг Ҳарвард университети коронавирус тарқалиши сабабли талабаларни вақтинча масофадан ўқитишга ўтказади. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

"Биз баҳорги таътилдан кейинги ўқишнинг биринчи куни – 23 мартдан масофадан ўқитишга ўтамиз... Талабалардан баҳорги таътилдан сўнг университетга қайтмасликларини ва масофадан ўқишларини сўраймиз", - дейилади университет раҳбарияти томонидан.

Қайд этилишича, бундан мақсад катта гуруҳлар тўпланиши ва кўпчиликнинг узоқ вақт давомида бир-бирлари билан яқин масофада бўлишининг олдини олишдир. 

АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 600дан ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид