Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўсмирлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди
Андижонда ўсмирлар ўртасида пичоқбозлик рўй берди, жиноят иши қўзғатилган
2020 йилнинг 6 март куни соат 18:00да Андижон шаҳар Тикланиш кўчасида 17 ёшли Ш.А. ва 19 ёшли И.Қ. ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида Ш.А. ёнида бўлган пичоқ билан И.Қ.нинг биқин қисмига уриб жароҳат етказган. Натижада И.Қ. касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида пичоқ ўрнатилган тартибда олинган, Ш.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, фарзандларингиз ёнида совуқ қурол олиб юрган ёки юрмаганлигини текшириб назорат қилиб туришингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026