Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар «Фотон» операциясига чек қўйишди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари айланма йўллар орқали юк автотранспорт воситаларини олдиндан ноқонуний равишда олиб кириш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйишди.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзолари фуқаролар Н.Б., А.Б., Т.М., И.А. ва А.Ш. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги айланма йўл орқали “Фотон” русумли юк автотранспорт воситасини юртимизга олиб киришади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сўнгра, жиноий ҳаракатларни давом эттиришда шубҳа уйғотмаслик учун мазкур транспорт воситасига Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бошқа транспорт воситасининг давлат рақамини тақишади.
Бу ҳам етмаганидек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги шағаллар остига яширганча 2 дона юқори кучланишли трансформатор ва эҳтиёт қисмлари ҳам божхона назоратидан яширинча олиб кирилгани аниқланди.
Шундан сўнг жиноий гуруҳнинг барча қилмишларини фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишларидан сўнг, худди шу зайлда муқаддам яна бир “Фотон” юк автотранспорт воситаси олиб кирилгани маълум бўлди.
Қарангки, Наманган шаҳрида сақланаётган мазкур транспорт воситаси шубҳа уйғотмаслиги учун унинг кабинаси “Маз” русумли юк машинасининг кабинасига алмаштириб қўйилган.
Тезкор тадбирлар давомида олиб қўйилган юк машиналари, трансформаторлар ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 910 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026