Жамият | 20:05 / 12.03.2020
9299
2 дақиқада ўқилади

Бухорода туркиялик ҳайдовчини калтаклаган шахсларга жиноий иш очилди

Туркиянинг Ғозиантеп вилоятида яшовчи, ушбу давлатдаги «Nedim Lojistik» МЧЖда юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 64 ёшли Д.М. Бухорода маҳаллий чўпонлар томонидан бесабаб калтакланган.

Фото: Жондор тумани ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, воқеа 2020 йилнинг 9 январь куни соат 19:10ларда содир бўлган.

Шу куни Д.М. ўз бошқарувида бўлган «Mercedes Benz» русумли ТR27-АFЕ13 давлат рақам белгили юк автомашинасида М37 «Самарқанд – Ашхобод – Туркманбоши» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Жондор тумани «Қозикенти» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 303 километрига етганида шу туманнинг «Хумин» маҳалласида яшовчи, 32 ёшли Х.Г. унинг бошқарувидаги автомашина олд ойнасига тош отган. Шундан сўнг, Д.М. автомашинасини йўлнинг ўнг томон четига олиб, тўхташга мажбур бўлган.

Шунда Х.Г ҳамда у билан бир маҳаллада яшовчи, бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатдаги 32 ёшли Б.А. ва 31 ёшли Р.Ж. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автомашина ҳайдовчиси Д.М.га ҳужум қилиб, безорилик жинояти содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «д» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид