Спорт | 21:36 / 12.03.2020
3192
1 дақиқада ўқилади

Теннис бўйича мусобақалар коронавирус эпидемияси сабабли тўхтатилди

Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) коронавирус эпидемияси сабабли 6 та ҳафтага барча мусобақалар ўтказилишини тўхтатди. 

Фото : USATSI

Бу ҳақда ATP матбуот хизмати хабар берди.  

“ATP коронавирус эпидемияси сабабли саломатлик ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ўткирлашгани сабабли эркаклар ўртасида профессионал мусобақаларнинг 6 ҳафтага тўхтатилишини эълон қилади. Бу ATP Tour ва ATP Challenger Tour’нинг 20 апрелгача режалаштирилган барча тадбирлари тўхтатилишини англатади”, деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, ATP қарори дарҳол кучга киради ва ўтказилаётган барча мусобақалар муддатдан аввал тўхтатилади. 

“Спортимизнинг бутунжаҳон кўринишга эгалиги ва халқаро сафарлар амалга оширишни талаб қилиши жорий шароитларда талайгина хавф ва муаммоларни ҳосил қилади. Биз вазият ортидан ҳар куни кузатиб борамиз ва у яхшиланиши билан мусобақалар давом эттирилишини интиқлик билан кутиб қоламиз”, деб айтган ATP раиси.

Мавзуга оид