Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,4 млрд сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Республикамиз божхоначилари сифати кафолатланмаган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган тамаки маҳсулотларининг яширин йўллар билан олиб кирилишига доир йирик ҳолатни фош қилишди.
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги махсус отрядлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларининг яширин сақланаётган омбори фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Маълум бўлишича, Миробод туманида жойлашган мазкур хонадонга тамаки маҳсулотлари кичик-кичик туркумларда “Нексия” автотранспорт воситасида келтириб турилган. Бу жараёнда шубҳа уйғотмаслик учун автомашинага аслида унга умуман тегишли бўлмаган давлат рақами тақилгани ҳам аниқланган.
Тезкор тадбир давомида хонадонда 8 турдаги 58 минг 884 қути сигаретлар сақланаётганлиги аниқланди. Акциз маркалари билан қадоқланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 1 млрд. 400 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирги кунда божхона органлари томонидан жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳамда айланма йўллар орқали олиб кирилган тамаки маҳсулотлари етказиб берилган бошқа манзилларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026