Президент Хоразмдан Тошкентга қайтиб келди
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига сафари доирасида Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мемориал боғи намойиши қилинди.
Давлат раҳбари ҳайкалнинг хомаки нусхасини, унинг атрофдан кўринишини синчиклаб кўрди. Мазкур ёдгорлик маҳобатли бўлиши, узоқдан ҳам яққол кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидлади.
Боғ учун мўлжалланаётган майдон мутасаддилар билан муҳокама қилинди.
«Жалолиддин Мангуберди - буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахр-у ғурури. Унга бағишланган майдон шунга яраша катта, мазмунли бўлиши керак. Боғ бўйлаб Мангубердининг озодлик учун кураши, жанглари ҳақида лавҳлар ўрнатилиши зарур. Бу ерга келган одам фақат ҳайкални кўрмай, ўзига билим, куч-қудрат олсин, туристлар тарихимизни ўргансин», - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтиради президент матбуот хизмати.
Лойиҳани қайтадан пухта ишлаб чиқиш, транспорт ҳаракати учун қулайликларни инобатга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, давлат раҳбари Хоразм вилоятига сафарини якунлади ва Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:08 / 27.09.2024
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
08:26 / 10.07.2024