Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Испанияда бир кунда 1500 та янги ҳолат қайд этилди
Жума ва шанба кунларининг ўзида Испанияда 1500 дан ортиқ янги коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Aйни вақтда уларнинг сони 7553 га етди ва бу Европада Италиядан кейин иккинчи ўрин деганидир.
Aввалданоқ мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши кутилган эди. Шу сабабли ҳукумат вирусга қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришни бошлаган.
Бош вазир Педро Санчес томонидан ўтказиладиган ҳукумат йиғилишида ҳам бу ҳолат ҳақида янада атрофлича маълумот берилиши кутилмоқда.
Шанба куни мамлакат ўз фуқаролари соғлиғини яхшироқ ҳимоя қилиш учун фавқулодда чоралар кўрилиши тўғрисида ҳам айтиб ўтилган.
Ўтган якшанба кунидан буён Испанияда зарур чоралар кўриш юзасидан ишлар бир неча баробарга кучайтирилиб, барлар, ресторанлар, спорт ва маданий муассасалар ёпиб қўйилди.
Aйни вақтга келиб Испанияда жами 136 киши ушбу касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026