Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Испанияда одамларга заруратсиз уйдан чиқиш тақиқланди. Бош вазирнинг рафиқасида коронавирус аниқланган
Испанияда коронавирус эпидемияси сабабли аҳолига заруратсиз уйларидан чиқиш тақиқланди. Шунингдек, мамлакат бош вазири Педро Санчеснинг рафиқаси коронавирусга чалингани маълум бўлди.
Мамлакатда коронавирус хавфи сабабли ҳаракатланиш чекланди. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар берди.
Ишга қатновчиларга ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори-дармон харид қилиш учун кўчага чиқишга рухсат берилган. Чекловлар, шунингдек, кекса одамлар, болалар, ногиронларга қаровчилар ёки банкка, суғурта компаниясига бормоқчи бўлганларга тааллуқли бўлмайди. Бундан ташқари, форс-мажор ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади.
Мамлакатда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари барча дўконлар ёпилади, барлар, меҳмонхоналар ва таълим муассасалари вақтинчалик ишламайди. Полициячиларга зарурат бўлганда тинтувлар ўтказишга рухсат берилди.
Бу орада Испания бош вазири Педро Санчеснинг рафиқаси Бегонья Гомес коронавирусга чалингани маълум бўлди.
“Монклоа саройида бош вазирга яқин одамларда ўтказилган таҳлиллар унинг рафиқаси Бегонья Гомесда ижобий натижа берди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бош вазир ва унинг 45 ёшли рафиқаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Уларнинг иккиси ҳам Монклоа саройида қолиб, профилактик чораларга амал қилмоқда.
- 15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 156 730 кишида коронавирус аниқланган, ҳозиргача уларнинг 75 933 нафари соғайиб кетган, 5839 киши вафот этган.
- Айни вақтда Испания коронавирус тарқалиши кўлами бўйича Европада Италиядан кейин иккинчи давлат бўлиб қолмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда 6391 киши коронавирусга чалинган, улардан 196 нафари вафот этган.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026