Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус ваҳимасини аҳмоқлик деган Маск бир ҳафтада 5,5 млрд доллар йўқотди
Ҳозирда унинг бойлиги 31,1 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Маск Forbes’нинг энг бой кишилар рейтингида 26-ўринда жойлашган.
Коронавирус борасидаги ваҳимани аҳмоқлик деб атаган SpaceX аэрокосмик компанияси асосчиси ва Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 18 фоизга камайди, деб хабар берди Forbes.
Ушбу вақт давомида Tesla акциялари 22 фоизга арзонлашиб, Маск 5,5 млрд доллар йўқотган. Ҳозирда унинг бойлиги 31,1 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Маск Forbes’нинг энг бой кишилар рейтингида 26-ўринда жойлашган.
Маск 6 март куни «Коронавирус сабабли ваҳимага тушиш аҳмоқликдир», — деб ёзганди Twitter аккаунтида.
Коронавирус тарқалиши Tesla ишига ҳам таъсир кўрсатди. Январь ойида Хитойдаги Tesla Gigafactory заводи иши вақтинча тўхтатилди. Завод аккумуляторлар ҳамда Model 3 ва Model Y автомобилларини ишлаб чиқаради. Маск февралда янги коронавируснинг авж олиши Tesla компаниясига сезиларли салбий таъсир кўрсатишини маълум қилганди, деб хабар беради CNBC.
15 март куни Маск SpaceX ходимларига мактуб йўллаб, қўл остидагилари коронавирусга чалиниши мумкинлигига шубҳа билдирди. Унинг ёзишича, АҚШда ушбу касалликдан ўлишдан кўра йўл-транспорт ҳалокатида ўлиш эҳтимоли катта. Аммо шунга қарамасдан, у компания ходимлари ўзларини нохуш сезса, ишга келмасликларини сўради.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026