Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ижарага олинган автомашиналар бошқаларга сотиб юборилди
Уч нафар шахс Lasetti ва Nexia русумли автомашиналарни ойма-ой тўлаш шарти билан ижарага олиб, эгасининг рухсатисиз бошқа шахсларга сотиб юборганлар
2019 йилнинг сентябрь ойида 36 ёшли Б.Т., 33 ёшли О.Н. ва 32 ёшли А.Х. олдиндан жиноий тил бириктириб, 37 ёшли Ж.И.ни алдаб, унинг ишончига кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахслар унга тегишли Lasetti ва Nexia русумли автомашиналарни ойма-ой тўлаш шарти билан ижарага олишиб, Ж.И.нинг рухсатисиз автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юборганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026