Қирғизистонда Ўзбекистонга қайтиш учун навбатда турган талабалар ҳақидаги хабар тасдиқланди - ТИВ
Муаммони белгиланган тартибда ҳал қилиш учун Қирғизистон расмийлари билан бир қатор музокаралар ўтказилди
2020 йилнинг 14 март куни Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонаси Қирғизистоннинг қатор университетларида ўқишини кўчириш ва ватанда таълим олиш учун ҳужжатларини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабалардан иборат навбатлар ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
Қайд этилишича, вазият элчихона назорати остида. Муаммони белгиланган тартибда ҳал қилиш учун Қирғизистон расмийлари билан бир қатор музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг таълим муассасалари вакиллари тегишли ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда олиш учун Қирғизистон университетларига юборилди.
Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонасига + 996-312-986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024