Тошкент автовокзали уззукун ишлашга ўтди
Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан карантин чоралари жорий этилгач, «Тошкент» автовокзали туну-кун ишлашни бошлади. Якшанба кунидан вилоятларга рейслар сони икки баробар - 35тадан 70тага оширилди.
Транспорт вазирлиги шаҳарлараро қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади.
Шуни инобатга олган ҳолда талабалар ва йўловчиларнинг ўз вақтида манзилларига етиб олишни таъминлаш бўйича Транспорт вазирлиги зарур чораларни кўрмоқда.
Хусусан, «Тошкент» автовокзалидан кунига шаҳарлараро 17та йўналиш бўйича 35та қатнов орқали 1800 нафар йўловчи ташилган бўлса, йўловчилар оқимининг бирдан ортиши сабаб бугуннинг ўзида «Uzautotrans service» корохонаси яна қўшимча 35та қатновни йўлга қўйди. Жами 70та қатнов орқали ҳозирда 4000га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.
Республикамиз вилоятларига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент» автовокзали туну-кун 24 соат давомида фаолият юритмоқда. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда «Тошкент» автовокзалидан яна қўшимача автобуслар қатнови жорий этилишини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан Ўзбекистон халқаро автобус, темир йўл ва авиаалоқаларни тўхтатди.
Мамлакатдаги барча ўқув муассасаларида таътил эълон қилинди, Тошкент шаҳридан вилоятларга кетувчи талабалар ва ўқувчиларга 50 фоизлик чегирмалар жорий этилди.
Мавзуга оид
21:47 / 18.10.2024
Тирбандлик, трамвай лойиҳаси, ҳайдовчиларга жазо ва темирйўлларда сифат – транспорт вазири билан интервю
13:44 / 09.04.2024
Ҳайит кунида жамоат транспорти бутун республикада бепул бўлмайди – Транспорт вазирлиги
15:08 / 13.02.2024
Ўзбекистонда аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилди
12:25 / 08.02.2024