Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги 4 та олий таълим муассасаси коронавирус сабабли масофадан ўқитишни бошлайди
Москвадаги 4 та олий таълим муассасаси коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Россия фан ва олий таълим вазирлиги тавсиясига кўра масофадан ўқитиш шаклига ўтади.
“Биз эртадан 2 апрелгача масофадан ўқитиш шаклига ўтамиз”, деб айтган Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) матбуот котиби Виктория Калашникова.
Шунингдек, 17 мартдан М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ҳам масофадан ўқитиш бошланади.
Бундан ташқари, Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети 23 мартдан, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети 17 мартдан 21 мартгача масофадан ўқитишга ўтиши эълон қилинган.
14 мартдан Москва ва Москва областида ўқувчиларга мактабларга эркин тарзда қатнашга рухсат берилган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026