Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадан Тошкентга чартер рейс амалга оширилади
Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади
Uzbekistan Airways март ойида бекор қилинган Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчиларга маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, 2020 йил 17 март куни Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб чет эл фуқароларини Москвага ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб чиқиш учун қатнов амалга оширилади. Тошкентдан кетиш вақти — соат 10:00да, Москвадан — соат 13:00да (маҳаллий вақт билан).
Билдирилишича, тушунмовчиликларни бартараф этиш учун биринчи навбатда 16, 17 март кунлари бекор қилинган қатновларнинг йўловчилари қабул қилинади.
Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олмаслик сўралган.
Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин экани айтилади.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026