Жаҳон | 22:37 / 17.03.2020
22603
2 дақиқада ўқилади

Олмаотага карантин сабабли ҳарбий техника киритилди (видео)

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида коронавирус сабабли карантин жорий қилиниши эълон қилингандан кейин шаҳарга ҳарбий техника киритилмоқда. Шунингдек, шаҳарга кириш жойларида 27 блокпост ўрнатилади.

Видеодан кадр

Бу ҳақда Tengrinews.kz мухбири хабар берди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шаҳар бўйлаб юрган ўнлаб ҳарбий техника видеоси билан бўлишишган. 

Ҳарбий техника киритилиши карантин билан боғлангани шаҳар маъмурияти матбуот хизматида тасдиқланган.

Шунингдек, шаҳарга кириш жойларида 27 та блокпост ўрнатилади. Блокпостларда патрул полицияси, СОБР, “Гранит” полки, мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия кучлари хизмат олиб боради. Шу билан бирга шаҳарга биринчи эҳтиёж буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий маҳсулотлар, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари олиб кириш учун “яшил йўлак” ўрнатилади.

“Барчамиз учун муҳим он келди. Карантин режими мегаполиснинг бутун ҳаёти янги қоидаларга кўра қайта ташкиллаштирилишини англатади. Карантин ноқулайликлар, одатдаги турмуш тарзининг бузилиши билан кечади. Буни тўғри тушунишни илтимос қиламан”, деб айтган Олмаота акими Бакитжан Сағинтаев.

У шаҳардаги муассасаларни карантин киритилиши сабабли масофадан ишлашга ўтишга чақирган. Шаҳарда карантин 19 мартдан амал қила бошлайди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, пойтахт Нур-Султон ҳам карантин учун ёпилади.  

Айни вақтда Қозоғистонда коронавирусга 32 киши чалинган, улардан 15 нафари Олмаотада, 17 нафари Нур-Султонда аниқланган. 

Мавзуга оид