Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди
Ўзбекистон ва Япония ўртасида даромад солиқлари бўйича иккиёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция тасдиқланиши мумкин
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган даромад солиқлари бўйича иккиёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция тасдиқланиши мумкин.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида Япония томонига тегишли билдиришнома йўллайди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026