Жаҳон | 23:26 / 18.03.2020
10962
1 дақиқада ўқилади

Австралия коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди 

Австралияда коронавирус эпидемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Таъкидланишича, у ярим йил давом этиши мумкин.

Фото: NewsGP

18 март куни Австралия бош вазири Скотт Моррисон эпидемия сабабли “биологик хавфсизлик соҳасида фавқулодда вазият” эълон қилди. Таъкидланишича, у ярим йил давом этиши мумкин.

Моррисон фуқаролар барча хорижий сафарлардан воз кечишлари кераклигини айтган. Киритилган тартиб ҳукуматга аҳоли пунктларини ёпишга, комендантлик соати киритишга ва карантин эълон қилишга рухсат беради.

Аввалроқ фавқулодда ҳолат Австралиянинг бир нечта штатларида киритилган.

Охирги маълумотларга кўра, Австралияда коронавирусдан 383 та касалланиш ҳолати ва 5 та ўлим қайд этилган. 27 киши ундан соғайиб кетган. 

Ҳозирда коронавирус эпидемияси сабабли АҚШ, Италия, Испания, Чехия, Литва, Латвия, Сербия, Эстония, Арманистон, Қозоғистон, Ливанда фавқулодда ҳолат режимлари амал қилмоқда.

Мавзуга оид