«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: корхонамизнинг масофавий хизмат турларидан фойдаланинг
Мамлакатимизда коронавирус тарқалишини ҳамда уни юқтириб олувчилар сонининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, эҳтиёт чораси сифатида аҳолининг уйда қолиши ва зарур бўлмаган ҳолатларда одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслиги мақсадга мувофиқлиги тавсия этилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча юртошларимизга мустаҳкам соғлиқ тилаган ҳолда, ўзининг бир қатор масофавий хизмат турлари ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари борлигини эслатиб ўтади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти www.het.uz орқали зарур маълумотларни олишлари мумкин.
Электр энергияси истеъмолчиларининг ўз шахсий ҳисоб рақамлари орқали истеъмол қилинган электр энергияси миқдори ва қолдиқ тўғрисида ва бошқа маълумот берувчи «Электроҳисоб» дастури ҳам мавжуд.
Истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкин. Шу муносабат билан фуқароларимиздан электр тармоқлари ва банк кассаларига ташриф буюрмасдан тўловларни амалга оширишларини тавсия этамиз.
Электр энергияси билан боғлиқ муаммо, камчилик ва таклифлар билан бошқарув раисининг «Hududiy elektr tarmoqlari» AJ bilan muloqot (t.me/hetmuloqot) каналига мурожаат қилишлари мумкин.
Бутун республика бўйлаб акциядорлик жамиятининг 1154 қисқа рақамли Call- маркази туну-кун ишламоқда.
Юридик шахслар www.het.uz сайтида шахсий кабинети ҳисоб рақамлари орқали ўз шахсий ҳисоб рақамлари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишлари ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун маълумотларни ҳисобот шаклида юборишлари мумкин.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024