Жамият | 13:00 / 18.03.2020
6242
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Таъмирдан кейин 5та қудуқдан кунлик 350 минг куб метрга яқин табиий газ олина бошланди

Фото: Ўзбекнефтгаз

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси топшириғи билан қудуқлар фаолияти кўриб чиқилди.

Бунинг натижасида сўнгги уч кунда таъмирлаш ва бурғулаш ишларидан сўнг, 5та қудуқдан кунлик 350 минг куб метрга яқин табиий газ олина бошланди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Муборак нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жайрон» газконденсат конидаги 4-сонли қудуқда сув йўлларини тўсиш ишлари бажарилиб, маҳсулдор қатламда 1281-1279 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида кунлик 50 минг куб метр табиий газ қазиб олинишига эришилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 71-сонли ҳамда 81-сонли қудуқларда ҳам бурғулаш ишлари тугатилди.

Ушбу қудуқларда олиб борилган перфорация ишлари натижасида, кунлик 140 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди. 

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жанубий Кемачи» конидаги 147-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бу ҳам ўз самасини бериб, саноат миқёсида табиий газ оқими олина бошланди. 

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан олиб борилган ишлар натижасида Бухоро вилояти Олот туманидаги янги қудуқ бурғуланиб, газ ва конденсат қазиб олишга эришилди.

«Сомонтепа» конидаги 127-қудуқда кунлик 96 минг 800 куб метр саноат миқёсида фойдаланиладиган табиий газ ва 58 тонна конденсат қазиб олишга эришилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид