Жамият | 12:03 / 18.03.2020
13514
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тортишаётганларни ажратиш пичоқбозлик билан якунланди

Ҳолат юзасидан фуқаро Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

2020 йилнинг 10 март куни соат 17:00да 33 ёшли Э.А. Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзининг укаси 29 ёшли Х.А. билан ҳеч бир сабабсиз ўзаро тортишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шунда Х.А. акаси Э.А.ни тинчлантириш мақсадида таниши 26 ёшли Ш.Т.ни телефон орқали чақирган. Ш.Т. ўзаро жанжаллашаётган ака-укаларни ажратаётган вақтида Э.А. қўлидаги ошхона пичоғи билан Ш.Т.нинг чап биқин соҳасига оғир тан жароҳати етказган. Натижада, Ш.Т. тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳри бўйича ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б” (ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) банди билан Э.А. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид