Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Президент “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилган.
Қуйидагилар бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни ташкил этиш ва таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш, унга замонавий менежмент механизмларини жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш;
соҳага алоқадор вазирлик ва идораларни кластерлар, кооперациялар ва фермер хўжаликларига ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари, уруғ ва навларни тўғри танлаш, зараркунандаларга қарши курашиш, маҳсулотни сотиш бозорини топиш бўйича замонавий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга айлантириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасига бозор механизмларини кенг жорий этиш, пахта ва ғаллачиликда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиб, соҳага хусусий секторни тўлиқ олиб кириш, кластерлар, кооперациялар ва фермерликни ривожлантириш, соҳада давлат иштирокини камайтириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг лаборатория текшируви ва сертификатлаш тизимини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказларини ташкил қилиш;
халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;
боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш;
агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан аграр ва озиқ-овқат соҳасига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш;
қишлоқ хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;
қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим ва маслаҳат хизматларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, уруғчилик ва наслчилик мактабларини яратиш, илғор инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш.
Мавзуга оид
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024