Ўзбекистон | 21:30 / 19.03.2020
19075
1 дақиқада ўқилади
Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазирига ўринбосар бўлди
Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, 19 март куни вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида Шерзод Асадов вазир ўринбосари сифатида таништирилган.
Шерзод Асадов 2015 йилда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ёрдамчи этиб тайинланган, 2017 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси ва муваққат ишлари вакили сифатида ишлай бошлаган, 2018 йилнинг кузидан эса Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек, мамлакатнинг ЕХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилига айланганди.
Мавзуга оид
16:31 / 18.09.2024
Бойсундаги конда 4 киши ҳалок бўлган — Шерзод Асадов
21:24 / 30.11.2023
Комил Алламжонов ва Шерзод Асадов Туркияда Фаҳреттин Алтун билан учрашди
23:35 / 06.10.2023
Ўзбекистон Россиядан йилига 2,8 млрд метр куб газни тижорий шартнома орқали харид қилади — Шерзод Асадов
16:19 / 25.08.2023