Ўзбекистон | 00:45 / 19.03.2020
27827
2 дақиқада ўқилади

«Маҳаллаларда Миллий гвардия ва ИИБ ўртасида соғлом рақобат бўлади» — Президент

Фото: Президент матбуот-хизмати

Шавкат Мирзиёев бугун маҳалла ва оила муаммоларига бағишланган йиғилишда ҳудудларда жиноятчилик ортганига тўхталди. Бу борада янгича тизим яратилишини билдирди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири. 

Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда Нукус, Қарши ва Ангренда ошкора жиноятчилик ортгани ҳақида гапирилди. Умуман, республика бўйича жами 1675 та маҳаллада криминоген вазият юзага келган.  

«Энди маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш, жамоат тартибини сақлашга миллий гвардия ҳам жалб қилинади. Токи маҳаллаларимиз ҳақиқатан обод ва хавфсиз ҳудудга айлансин. 

ИИБ ҳам ўз вазифасини бажаради, миллий гвардия ҳам. Ижобий маънода улар ўртасида соғлом рақобат пайдо бўлиши лозим. Миллий гвардия ўз навбатида вазият бўйича шахсан президентга ҳисоб беради. Жиноятни яширишга йўл қўйилмайди. Бирорта ҳам очилмаган жиноят бўлмаслиги керак», — деди Ш.Мирзиёев.

Президент йиғилишда вилоят ва шаҳар, туман ҳокимлари фаолиятига ҳудудларда жиноятчилик, камбағаллик, ишсизлик камайишига қараб баҳо беришини маълум қилди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид