Президент қарори билан, Ибрагимов Шерзод Шокирович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 1 июл куни Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Ибрагимов Ички ишлар вазирлигида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
Маълумот учун, Шерзод Ибрагимов фаолияти давомида:
- Навоий вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлган.
- 2022 йил ноябрида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
- 2024 йил июлидан ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи сифатида иш бошлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январида Миллий гвардия қўмондони лавозимига Баҳодир Тошматов тайинланган эди.











