Жамият | 15:00 / 19.03.2020
9074
3 дақиқада ўқилади

Сергели электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизнинг Сергели туманида электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар вакиллари, ишчи-ходимлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Сергели туманида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Ҳудудда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 ноябрь 2016 йилдаги ПҚ-2660-сонли қарори ижроси доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бунёд этилган 4 минг 88 квартирали 151 кўп қаватли арзон ва шинам уй-жойларни элeктр энeргияси билaн тaъминлaш мaқсaдидa 117 км узунликдa элeктр тaрмoғи вa 36 тa трaнсфoрмaтoр пункти янгидaн қурилди. Шу билан бирга, Тошкент метрополитенининг Сергели метро йўналишида қурилиш ишлари лойиҳаси доирасида узунлиги 6,94 км бўлган метрополитен линияси ва 6 та бекат қурилиши белгиланган. Қайд этиш жоизки, 110/10 кВли янги барпо этилган «Истиқбол» нимстанцияси Тошкент ерусти метросининг Сергели йўналишини ҳам электр энергияси билан таъминлайди.

Сергели тумани электр таьминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳам тизимда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганидан далолат бермоқда. Янги мажмуада яратилган шароит, мавжуд техник ва технологик ускуналар имконияти, қолаверса муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар, корхона мутахассисларини ўқитиш, оператив-диспетчерлик хизмати томонидан амалга ошириладиган энергия таъминотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими, маънавият ва маърифат каби хоналар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, истеьмолчилар қулайлиги учун уларни қабул қилиш хонаси, касса хизматлари ва бошқа хизмат турлар мавжуд.

Айни пайтда Сергели туман электр таъминоти корхонаси томонидан 816,93 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 349 та 6-10/0,4 кВА трансформатор пункти орқали 1838 та улгуржи ҳамда 66999 аҳоли, жами 68837 истеъмолчига хизмат кўрсатилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, фойдаланишга топширилган бино туман аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Мавзуга оид