«Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортидан фойдаланганда тўловни нақд пулсиз шаклда амалга оширишни тавсия қилди
Жамоат транспортларидан фойдаланганда тўловни электрон карталар ёки ойлик йўл чипталари орқали амалга ошириш ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун фойдали экани айтилади
“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортларидан фойдаланганда тўловни электрон карталар ёки ойлик йўл чипталари орқали амалга оширишни тавсия қилди.
Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонда ҳам қайд этилгани ушбу вируснинг кенг тарқалишига қарши қатъий чоралар кўришни тақозо қилмоқда. Жумладан, карантин вақтида вирус ўчоқлари кенг ёйилиши мумкин бўлган жой ва воситалардан фойдаланиш вақтинча чекланмоқда.
“Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки айни вазиятда вирус инфекциясининг тарқалмаслиги учун зарурат бўлмаганда нақд пулдан имкон қадар фойдаланмасликка, барча тўловларни электрон карталар орқали амалга оширишга чақирди.
Кузатишлар шундан далолат берадики, аҳоли ўртасида муомала воситасига айланган нақд пуллар турли шароитларда сақланиши ва фойдаланилгани учун ҳам вирусларнинг асосий ташувчиси ҳисобланади.
Айниқса, жамоат транспортларида бунга яққол гувоҳ бўлиш мумкин”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.
Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, жамоат транспортларидан фойдаланганда тўловни электрон карталар ёки ойлик йўл чипталари орқали амалга ошириш ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун фойдали экани айтилади.
Билдирилишича, жорий йилнинг январь ойидан муомалага киритилган автоматлаштирилган тизим ва ягона транспорт карталарининг бир мунча афзалликлари мавжуд.
Бу турдаги карталарни метронинг кассалари ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи шохобчалардан харид қилиш мумкин.
“Азиз йўловчи, ушбу янги ва замонавий тўлов тизимидан фойдаланинг. Бу билан айни вазиятда ўз саломатлигингизни сақлаш билан бирга тизимда инновацион лойиҳаларнинг самарали ва маромда ишлашига ҳисса қўшган бўласиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024