Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпия машъаласи Грециядан Японияга келтирилди
Токиода ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада машъаласи Грециядан Японияга келтирилди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Машъаланинг Олимпиада мезбони - Токиога топширилиши маросими 19 март куни Афинадаги “Панатинаикос” стадионида коронавирус эпидемияси сабабли томошабинларсиз ва журналистларсиз “ими-жимида” бўлиб ўтганди.
20 март куни машъала махсус самолётда Япониядаги Мацусима базасига етказилган. У ерда машъалани қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Олимпиадани ўтказиш масаласи коронавирус эпидемияси сабабли ҳозирча очиқ қолмоқда. Япония бош вазири Синдзо Абэ аввалроқ “Катта еттилик” давлатлари Олимпиадани “тўлақонли”, яъни белгиланган муддатда ва томошабинлар билан ўтказилишини қўллаб-қувватлашаётганини айтган.
Японияда машъала эстафетаси 26 март куни Фукусима префектурасидаги футбол бўйича машғулот марказида бошланиши керак. Маҳаллий ҳокимият коронавирус тарқалиш хавфи сақланиб қолинаётгани сабабли аҳолини эстафета йўналиши бўйлаб тизилишиб турмасликка чақирган.
Шу билан бирга, эпидемия сабабли Олимпиаданинг бекор қилиниши, бошқа муддатга кўчирилиши ёки томошабинларсиз ўтказилиши таклифлари билдирилмоқда. Аммо Япония бунга қатъиян қарши чиқмоқда.
Токио Олимпиадаси 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши белгиланган. Ушбу ўйинларда 339 та медаллар шодаси ўйналиши кутилмоқда. Бу эса 2016 йилги Олимпиададагидан 33 та медаллар тўпламига кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026