Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Тамаки ва алкоголь коронавирус юқтириб олишни кескин оширади
ЖССТ бош директорининг айтишича, инфекция тарқалган бир пайтда алкоголь истеъмол қилиш одам иммун тизимига қаттиқ шикаст етказади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкоголь ва чекишни ташлашни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТ баёнотида маълум қилинган.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, у овқатланишга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади ҳамда фойдали ва соғлом таомлар истеъмол қилишга чақирди.
Шунингдек, кунига камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиш тавсия этилади, деди ЖССТ раҳбари.
У масофадан туриб, уйдан туриб ишлаётганда узоқ вақт бир ҳолатда қолмасликни, ҳар ярим соатда уч дақиқали танаффус қилиш зарурлигини қайд этди.
“Энг муҳим ва эътибор қаратадиган жиҳат – бу алкоголь маҳсулотларининг зараридир. Оддий ҳаётда ҳам спиртли ичимликлар саломатлик учун ўта зарарли. Аммо инфекция тарқалган бир пайтда уни истеъмол қилиш одам иммун тизимига қаттиқ шикаст етказади. Оқибатда инфекция юқтириб олиш хавфи кескин ортади”.
Мавзуга оид
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
17:16 / 27.12.2025
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
16:32 / 24.12.2025
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди
10:35 / 28.11.2025