Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
Ўзбек сўмини ёқиб, унинг оловида тамаки тутатган хорижий давлат фуқаролари 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди. Улар Сирдарё туманидаги корхоналардан бирида ишлаши маълум бўлди. Иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилган.
Ўзбек сўмини ёққан хорижлик фуқаролар топилиб, маъмурий жазога тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу ҳаракатни содир этган ишчилар аниқланиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Воқеа юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

ЖИБ Сирдарё туман суди қарори билан айбдорларнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баравари, яъни 41 млн 200 минг сўмдан жарима жазосига тортилган.
“23 декабрда Ўзбекистон валютасини олиб, ёқдик. Қилган ишим нотўғри эканини англаб етдим. Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман”, деган ҳуқуқбузарлардан бири.
Шунингдек, иш берувчи томонидан ушбу шахслар билан меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилинган.
Аввалроқ хорижий давлат фуқаролари бўлган уч киши 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, тамаки тутатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:32 / 24.12.2025
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди
10:35 / 28.11.2025
Электрон сигареталар ноқонуний айланмаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
18:02 / 13.11.2025
«Ҳолат 2024 йилда содир бўлган» — сўконғич солиқчи бўйича расмий муносабат билдирилди
16:16 / 13.11.2025