Ўзбекистонда 8,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
1 март ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхоналар ва ташкилотлар сони 37,2 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,6 фоизга ошди
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда жами 8,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 8,1 фоизни ташкил этди.
Давстатқўм хабарида айтилишича, 2020 йил 1 март ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхоналар ва ташкилотлар сони 37,2 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,6 фоизга ошди.
Жами қурилиш соҳасидаги корхоналар ва ташкилотлар сонининг кўпайишига, бино ва иншоотлар қуришда - ўтган йилга нисбатан 20,7 фоизга (жами қурилишдаги улуши 60,8 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш - 11,8 фоизга (жами қурилишдаги улуши 8,5 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишлари - 23,0 фоизга (жами қурилишдаги улуши 30,7 фоиз) ўсиши асосий омил бўлди.
Республикада сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган қурилиш корхоналари Тошкент шаҳри (18,7 фоиз), Тошкент (8,4 фоиз) ва Қашқадарё (8,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 1,1 трлн сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 13,1 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 0,6 фоиз пунктга кўпайиб, 12,6 фоизни ташкил этди.
Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги энг кўп улуши Навоий (ҳудуддаги жами қурилиш ишлари ҳажмининг 26,1 фоизи ёки 2019 йилнинг январь-февраль ойига нисбатан 26,1 фоиз), Тошкент шаҳар (ҳудуддаги жами қурилиш ишлари ҳажмининг 21,7 фоизи ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоиз) ва Наманган вилояти (ҳудуддаги жами қурилиш ишлари ҳажмининг 21,0 фоизи ёки 2019 йилнинг январь-февраль ойига нисбатан 12,1 марта)га тўғри келди.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2020 йил январь-февраль ойларида қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан ошганлиги кузатилди. Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 67,5 фоизи тўғри келиб, 2019 йилнинг январь-февраль ойлари кўрсаткичига нисбатан 0,5 фоиз пунктга кўпайди. Шунингдек, улар ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизни ташкил этган ҳолда 6 трлн сўм миқдорида қайд этилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024