Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда фавқулодда вазият режими жорий этилди
Аввалроқ Қирғизистон хавфсизлик кенгаши мамлакат бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиевга 22 мартдан фавқулодда вазият режимини жорий этишни тавсия қилганди.
Коронавирус сабабли Қирғизистон ҳудудида фавқулодда вазият режими жорий этилди.
"Қирғизистон хавфсизлик кенгаши таклифига мувофиқ, ҳукумат мамлакат ҳудудида фавқулодда вазият режимини жорий этади", - деди РИА Новости агентлиги суҳбатдоши.
"Ҳар бир раҳбар режимга қатъий амал қилиш ва барча хизматларнинг узлуксиз ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади", - дейилади мамлакат бош вазирининг баёнотида.
Фавқулодда вазият режими даврида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи биринчи навбатдаги масала бўлади. Қайд этилишича, аҳоли у ёки бу маҳсулот ва дори-дармон тақчиллигига дуч келмаслиги шарт.
Аввалроқ Қирғизистон хавфсизлик кенгаши мамлакат бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиевга 22 мартдан фавқулодда вазият режимини жорий этишни тавсия қилганди.
Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12та ҳолат қайд этилган. Касаллик юқтирганларнинг барчаси Саудия Арабистони ва Кувайтдан қайтган фуқаролар бўлган.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026