Жамият | 10:20 / 23.03.2020
10775
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 60 млн сўмни ўғирлаб кетган ўсмир ушланди

Андижонда дўкондан ўғирлик содир этган ўсмир ушланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси, 20 ёшли Л.Ў. Андижон тумани Орол маҳалласида жойлашган, фуқаро С.У.га тегишли савдо дўконига эшик қисмини қирқиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у дўкон ичидан 60.100.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Л.Ў. ашёвий далиллар билан процессуал тартибда ушланган ва айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид