Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДСҚнинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази модернизация қилинади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мўлжалланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва ягона платформасини яратиш зарурияти тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказининг бугунги кундаги ҳолати аудитдан ўтказилган;
Молия вазирлиги билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилган.
Қуйидагилар:
Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ҳамда солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.
Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот – коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича лойиҳа доирасида:
а) Давлат солиқ қўмитаси – буюртмачи этиб белгиланади;
б) харид қилинадиган ҳисоблаш техникалари, ускуналар, дастурий таъминот ва хизматларни етказиб берувчилар чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) савдолари натижасида аниқланади;
в) молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Жаҳон банки томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари.
Белгилаб қўйилишича, лойиҳа доирасида сарфланадиган маблағларнинг якуний миқдорлари тендер савдоларининг натижаларига қараб аниқлаштирилади.
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда хориждан маблағ жалб қилиш масалалари юзасидан Жаҳон банки билан музокаралар ўтказади.
Ишчи гуруҳига (Б.Мусаев):
Идоралараро комиссияга тендер (танлов) савдоларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни пухта ва тегишли ҳисоб – китоблар билан асосланган ҳолда тайёрлаш;
лойиҳани амалга оширишда, шу жумладан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишда хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;
чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган техник топшириқ ва техник иқтисодий асосларни кўриб чиқишда Жаҳон банки экспертлари ва Россия Федерал солиқ хизмати мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиш;
вазифаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича масъул ижрочиларнинг ҳар ярим йилликда ҳисоботи эшитилишини йўлга қўйиш;
ажратилган маблағларни тўғри ва самарали ишлатилишини таъминлаш вазифалари юклатилади.
Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий серверларини Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг биносида, захира серверларини давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари маъмурий биноларида, мавжуд биноларни такомиллаштирган ҳолда, халқаро стандартлар асосида жойлаштирилиши таъминланади.
Мавзуга оид
14:03 / 27.01.2026
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олиниб, жиноят иши қўзғатилди
22:35 / 07.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
08:27 / 03.01.2026
Хитойда оила сиёсатида ўзгариш: айрим маҳсулотлар учун солиқ қайта тикланди
18:12 / 01.01.2026