Ўзбекистон | 09:22 / 23.03.2020
7502
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 млн доллар ажратади

Фото: Виталий Тимкив

Жорий йилнинг 20 март куни Вашингтонда Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси хабар қилди.

Лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини модернизациялаш, амалий тадқиқотлар ўтказиш ва мамлакат қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун зарур бўлган илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, лойиҳа тадбирлари туфайли фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, агрологик хизматлар ва бизнесни ривожлантириш учун узоқ муддатли кредитлар олиш масалалари бўйича турли маслаҳатлар олади, шунингдек, бизнес маҳсулдорлигини ошириш имкониятига эга бўлади. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва турларини яхшилайди ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда иштирокини оширади.

«Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда жами ишчи кучининг 27 фоизи ёки 3,6 миллионга яқин ишчилар банд, барча экспорт даромадининг эса 25 фоизи ишлаб чиқарилади», - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид