Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россияда конституцияга ўзгартиш киритиш юзасидан овоз бериш иши кечиктирилади
Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиш киритиш масаласи кун тартибидан олинмоқда.
Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиш киритиш масаласи кун тартибидан олинмоқда. Ушбу масала юзасидан овоз бериш 22 апрель куни ўтказилиши керак эди, аммо уни кейинга қолдириш юзасидан сиёсий қарор қабул қилинган, деб хабар бермоқда Ведомости нашри.
«Асосий ҳужжатга ўзгартиш киритиш бўйича умумроссия овоз бериш санаси янги муддатга кўчирилган, аммо у ҳали белгиланмади. Шу туфайли, кечиктириш ҳам расман эълон қилинмади», – дея маълумот берган нашр суҳбатдошлари.
Нашр билан суҳбатлашган Россия президенти администрациясидаги манбаларга кўра, овоз беришнинг кечикишига коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Улардан бири апрелда пандемия бўйича вазият анча оғир кечишини таъкидлаб, шу пайтда овоз беришни ташкил этиш мақсадга номувофиқ бўлишини айтган.
Бошқа манбага кўра, июнда ўқувчилар мактаб имтиҳонларини топшириб олиши билан ўқув муассасалар биноларида овоз бериш участкалари ташкил қилинади.
Расмий Кремль бош қомусга ўзгартиш киритиш юзасидан овоз беришни 22 апрелга ўтказишга қарор қилганди. Владимир Путин 17 март куни ушбу мазмундаги ҳужжатни имзолаган. Ушбу ҳужжат расман эълон қилингандан буён Россияда коронавирусга чалинганлар сони уч марта ошиб, 114 нафардан 367 кишига етди.
Мавзуга оид
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026