«Эл-юрт умиди» жамғармаси қошида хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда Халқаро экспертлар гуруҳи тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган «халқаро майдонга очиқ эшиклар» сиёсатининг муҳим натижаларидан бири – хорижда истиқомат қилаётган, бой илмий-амалий тажрибага эга бўлган ватандошларимизнинг мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда тобора фаол иштирок этаётганликлари ҳисобланади.
Жорий йилнинг 14 мартида «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан хорижда истиқомат қилаётган, замонавий билим ва бой профессионал тажрибага эга бўлган PhD даражали иқтидорли олим ва эксперт-ватандошлар билан қарийб 3 соатли видеоконференция ташкил этилди. Ўзаро самимий ва Ватанга интиқлик руҳида ўтган ушбу видеомулоқотда АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган жами 12 нафар ватандошлар олимлар ва экспертлар иштирок этдилар.
Мазкур мулоқотдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси»ни амалга оширишда хорижда истиқомат қилаётган ва турли университетлар ва йирик компанияларда фаолият олиб бораётган ватандошларнинг беғараз кўмагидан фойдаланишни ташкил этишдан иборат эди.
Видеомулоқотда Жамғарма ходимлари билан бирга жами 20 киши жумладан, 6 нафар АҚШдан: Аробиддин Тўра, Акмал Мирсадиков, Нуриддин Икромов, Зафарбек Рустамов, Мамуржон Азимов, Элзотбек Рустамбеков, 1 нафар Канададан: Вохиджон Ўринов, 2 нафар Австралиядан: Жаҳонгир Қаҳҳоров, Бекзодбек Абдуллаев, 3 нафар Жанубий Кореядан: Искандар Юлдашев, Нурмухаммад Юсупов, Отабек Жўраевлар қатнашдилар.
Видеомулоқот давомида ҳамкорлик масалалари, хусусан аксарият ватандошлар хорижий университетларда фаолият олиб бораётганликларидан келиб чиқиб, келгусида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан мавжуд билим, малака ва тажрибаларини юқорида қайд этилган Концепцияни амалга оширишга беғараз кўмак беришга тайёр эканликларини билдиришди.
Шунингдек, мулоқот давомида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳузурида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида «Халқаро экспертлар кенгаши» ни ташкил этишга келишиб олинди. Халқаро экспертлар кенгашининг асосий вазифалари акс этган меморандум лойиҳаси тайёрланган бўлиб, уни яқин кунларда имзолаш ва амалга оширишни бошлаш юзасидан келишиб олинди.
Мулоқот давомида ватандошларимиз томонидан энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги халқаро имиджини ошириш, олий таълим муассасалари фаолиятига оид аниқ бир йўналишларда таклифлар тайёрлаш, ушбу таклифларни олий таълим муассасаларида амалиётда кенг қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш, аниқ бир олий таълим муассасасини танлаб олиш ва унда лойиҳа-синов асосида тегишли таклифларни жорий этиш, олий таълимга оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатларнинг халқаро экспертизасини ташкил этиш ва бошқа шу каби масалалар муҳокама этилди.
Видеомулоқот давомида ватандошларимизга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, концепция мақсадли кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Видеомулоқот очиқ самимий руҳда бўлиб ўтди, шунингдек, мулоқот онлайн ёзиб олинди ва Жамғарма ижтимоий тармоқларида маълумотлар бериб борилмоқда.
Мулоқот якунида хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган катта илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган дунёга очиқлик сиёсати, жумладан, ташкил этилган видеомулоқот учун катта миннатдорчилик билдирдилар.
Видеомулоқот камида икки ҳафтада бир маротаба бўлиб ўтишига келишилди ва навбатдаги видеомулоқот 2020 йил 28 март куни бўлиб ўтиши, унда муҳокама мавзуси сифатида 2020 йил 1 январдан ўз-ўзини молиявий бошқаришга ўтган олий таълим муассасалари фаолиятини хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириш мавзуси муҳокама этилади.
Яқин келажакда Халқаро экспертлар кенгашига Буюк Британия, Германия, Бельгия, Дания, Россия ва бошқа ривожланган мамлакатларда олий таълим тизими, илмий-тадқиқот муассасалари ва етакчи компанияларида фаолият олиб бораётган ватандош олимларимиз ва экспертларнинг аъзо бўлиб кириши кутилмоқда.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
14:15 / 28.07.2024
“Халқ олдида ҳисобдормиз, таълимга қилинган инвестиция ўзини оқлайди” – “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан суҳбат
13:50 / 05.02.2024
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади
19:24 / 13.07.2023
Кутаётган юзлаб ёшлар – “Эл-юрт умиди” жавоблари нега бир ойдан бери эълон қилинмаяпти?
13:56 / 12.08.2022