«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади.
Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
- ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
- саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш.
«Эл-юрт умиди» жамғармасига жорий йилда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига ишга танловсиз олинади
















